Олтин захираси энг кўп мамлакатлар (топ-10)

РБК энг йирик олтин захирасига эга мамлакатлар рейтингини эълон қилди.
АҚШ ушбу рейтингда катта фарқ билан олдинда бормоқда — 8133,46 тонна.
Ундан кейинги учликни Европа мамлакатлари банд этди — Германия (3351,53 тонна), Италия (2451,84) ва Франция (2437). Топ-5га Россия ҳам кирди — 2335,9 тонна.
Хитой (2279,56) — олтинчи, Швейцария (1039,94) — еттинчи, Ҳиндистон (876,18) — саккизинчи, Япония (845,97) — тўққизинчи, Нидерландия (612,45) — ўнинчи ўринда.
Кеча, 15 март куни олтин қиймати тарихда биринчи марта бир унцияси (31,1 грамм) учун 3 минг доллардан ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter