Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оқ уй АҚШга келганлар учун коронавирусга қарши мажбурий эмлашни бекор қиляпти

Оқ уй АҚШга келганлар учун коронавирусга қарши мажбурий эмлашни бекор қиляпти

АҚШ маъмурияти 12 май санасидан бошлаб мамлакатга келаётган хорижий фуқаролар учун коронавирусга қарши мажбурий эмлаш талаби бекор қилинганини маълум қилди.

«2021 йил январ ойидан бери COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатлари 95 фоизга, касалхонага ётқизилганлар эса қарийб 91 фоизга камайди. Глобал миқёсда COVID-19 ўлими пандемия бошланганидан бери энг паст даражага тушди. 270 миллионга яқин америкаликлар камида бир марта COVID-19 вакцинаси билан эмланди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, биз маъмурият 11 майдан кейин халқаро рейсларда келган федерал ходимлар, федерал пудратчилар ва халқаро ҳаво йўловчилари учун мажбурий COVID-19 эмлаш талаби бекор қилинаётганини эълон қиламиз», – дейилади Оқ уй баёнотида.

Қўшма Штатлар 2021 йилнинг ноябр ойидан бошлаб мамлакатга кирувчи хорижликлардан тўлиқ COVID-19 вакциналарини тақдим этишларини талаб қила бошлаган эди.

2023 йилнинг апрелида эса Жо Байден мамлакатда COVID-19 сабабли 2020 йилда жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини бекор қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг