Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оқ уй матбуот котиби ресторандан қувилди

Оқ уй матбуот котиби ресторандан қувилди

Фото: «REUTERS»

Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс Виржиниядаги ресторандан «Трамп учун ишлаяпсан» дея қувилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Сандерс ўзининг «Twitter»даги шахсий саҳифасида: «Кеча кечки пайт Виржиния штатининг Лексингтон шаҳридаги «Ред Ҳен» ресторанига бордим. Ресторан бошлиғи менга «Трамп учун ишлаяпсан» дея кетишимни истади. Бу хатти-ҳаракати унинг кимлигини кўрсатди. Лекин мен барчага  яхши муомала қилавераман», – дея ёзган.

Пойтахт Вашингтондан 3 соатлик масофада жойлашган ресторан эгаси журналистларнинг мавзуга доир саволларини жавобсиз қолдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг