Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оқ уй «Толибон»ни огоҳлантирди

Оқ уй «Толибон»ни огоҳлантирди

Фото: «Sputnik.by»

Агар «Толибон» ҳаракати Aфғонистонда қолган америкалик фуқароларнинг Кобул аэропортидаги эвакуациясига тўсқинлик қилса, Қўшма Штатлар тез ва кучли жавоб беришга тайёр, деди AҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан.

«Уларга фуқароларимизнинг мамлакатни тарк этишига имкон бермаса, шунингдек, операцияларимиз ва эвакуациямизни бузишга ёки қандайдир йўл билан аралашишга уринишса, тез ва кучли жавоб қайтаришимизни билдирдик», — деди Салливан NBC News телеканалига берган интервьюсида.

Хорижлик ходимлар ҳамда чет эл миссияларида ишлаган афғонларни эвакуация қилиш Кобулдаги ягона аэропорт орқали амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг