Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиёнинг энг бадавлат инсони ўзгарди

Осиёнинг энг бадавлат инсони ўзгарди

Фото: Bloomberg

ByteDance (ТikTok) асосчиси Чжан Имин ҳиндистонлик миллиардер Гаутам Аданини ортда қолдириб, Осиёнинг энг бой одамига айланди.

Унинг бойлиги сентябр ойининг ўзида 12 миллиард долларга кўпайди. Натижада умумий бойлиги 105 миллиард доллардан ошиб кетди.

Bloomberg агентлиги 2019 йилнинг март ойидан буён Чжанни ўз рейтингларида қайд этиб боради. Ўтган давр мобайнида унинг бойлиги қарийб саккиз карра ошган.

Маълумот учун: ByteDance компанияси 2012 йилда Пекиндаги оддий бир хонадонда дастурчи Чжан Имин (1983 йилда туғилган) ва унинг жамоаси томонидан ташкил этилган. Биз билган машҳур TikTok иловасидан ташқари, компания Хитой ички бозори учун Douyin (ТikTokнинг Хитойдаги версияси), Toutiao (сунъий интеллектга асосланган янгиликлар агрегатори) ва Doubao (сунъий интеллект чат-боти) каби ўнлаб йирик лойиҳаларни бошқаради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг