Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ойни биринчи бўлиб икки марта айланиб чиққан астронавт оламдан ўтди

Ойни биринчи бўлиб икки марта айланиб чиққан астронавт оламдан ўтди

Фото: «Keywordsbasket.com»

«Aполлон-11» экипажи таркибида Ойга экспедиция қилган америкалик астронавтлардан бири Майкл Коллинз вафот этди. Унинг ўлимига саратон касаллиги сабаб бўлди, деб ёзади «Unilad» нашри.

Коллинз 28 апрель куни 90 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Майкл Коллинз «Aполлон-11» космик кемаси экипаж командири ҳамда унинг бортида Нил Aрмстронг ва Базз Олдрин билан бирга учинчи астронавт бўлган. 1969 йил 20 июлда икки астронавт Ер сунъий йўлдошининг юзасига илк бор тушганда у Ой атрофидаги орбитада модулни бошқаришда давом этган.

Коллинз 1966 йил июль ойида «Жемини-10»да ўзининг биринчи космик парвози пайтида очиқ коинотга чиққан учинчи америкалик (дунёдаги тўртинчи одам) ва бу ишни икки марта амалга оширган дунёдаги биринчи одамга айланди. Шунингдек, у ой атрофини ёлғиз ўзи айланиб чиққан астронавт Жон Янгдан («Aполлон-10» командири) кейин иккинчи одам ҳисобланади. «Aполлон-17» миссиясида иштирок этиш ва яна Ойга учиш имкониятига қарамай, Америка фуқароси астронавт сифатида ўз фаолиятини тугатишга қарор қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг