Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда 3 поғона юқорилади

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда 3 поғона юқорилади

2023 йилнинг июнь ойида Speedtest Global Index рейтингида уй интернети тезлиги бўйича 85-ўринда қайд этилди.

Май ойи билан таққослаганда бу кўрсаткич 3 поғонага яхшиланган.

Уй интернети тезлиги Ўзбекистонда 51,25 Мб/с дея баҳоланган.

Мобиль интернет бўйича эса Ўзбекистон 107-ўринда (ўтган йили 108-ўринда бўлган). Бу борада ўртача тезлик – 20,95 Мб/с.

Интернет тезлиги бўйича энг аввалги ўринларда Сингапур (247,29 Мб/с), Бирлашган Араб амирликлари (239,20 Мб/с) ҳамда Чили (229,48 Мб/с) давлатлари қайд этилган бўлса, энг охирги ўринларда Куба (1,96 Мб/с), Афғонистон (2,42 Мб/с) ва Туркманистон (3,91 Мб/с) эгаллаган.

Шунингдек, мобиль интернет бўйича рўйхатнинг энг аввалида БАА (200,24 Мб/с), Қатар (182,98 Мб/с) ва Қувайт (152,95 Мб/с) давлатлари, энг охирида эса Судан (2,38 Мб/с), Куба (3,87 Мб/с) ҳамда Афғонистон (5,21 Мб/с) давлатлари келтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг