Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон жорий йил 4-чорагидан рус газини импорт қилишни бошлайди

Ўзбекистон жорий йил 4-чорагидан рус газини импорт қилишни бошлайди

Россия газини Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали экспорт қилиш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланади.

Бу борада бугун, 16 июнь куни Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида тегишли шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.

Ҳужжатларни Ўзбекистон томонидан Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда “Газпром” ОАЖ Бошқаруви Раиси Алексей Миллерлар имзолаган. 

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин “Газпром” ҳамда “ҚазақГаз” Санкт-Петербургда ўтаётган иқтисодий форуми доирасида Россия табиий газини Ўзбекистонга ташиш бўйича шартнома имзолагани айтилган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг