«Ўзбекистонга борганда роса уялдим. Биздан 40-50 йил олдинга ўтиб кетибди» — Садир Жапаров

А
Қирғизистон президенти Тошкентга ташрифи ҳақида «Озодлик»ка берган интервюсида Қирғизистон ва Ўзбекистонни таққослади.
«Куни кеча Ўзбекистонга борганда кўп нарсани сездим. Ҳатто роса уялдим ҳам. Биз қирғизлар, 30 йилдан бери бир-биримиз билан сиёсатда келишмай, митинглар ўтказиб, фақат оёқ кийим тозаловчи чётка ишлаб чиқара олибмиз. Фабрика, завод қурмабмиз. Ўзбекистон биздан 40-50 йил олдинга ўтиб кетибди, десам янглишмайман. Майда шурупдан тортиб, самолёт чиқаришгача етиб борибди», — деди Жапаров.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас