Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик генетик олима Россия илмий марказининг олтин медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик генетик олима Россия илмий марказининг олтин медалини қўлга киритди

© Sputnik/Рамиз Бахтияров

Мукофотни топшириш «Чегарасиз Ҳамдўстлик» орфан (етим, ноёб) касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича иккинчи Евроосиё форуми доирасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик тадқиқотчи Тамарахон Арипова «тиббий генетика ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун академик Н. П. Бочков номидаги тиббий-генетик илмий марказнинг олтин медалини қўлга киритди», – дея ёзмоқда  uz.sputniknews.ru  марказ матбуот хизмати хабарига таяниб.

Тамарахон Арипова таниқли олима, 380 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Хорижий олимлар билан биргаликда Марказий Осиё ва Кавказ орти халқларининг популяция-генетик тадқиқотларини ўтказган.

Кўплаб таниқли халқаро илмий-тиббий жамоаларнинг аъзоси, 12 нафар фан доктори ва 14 нафар фан номзодларининг илмий раҳбари бўлган.

«Унинг раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг иммун ҳолати харитаси, иммунологик ва генетик паспортлари ишлаб чиқилди; инсон қонининг мононуклеар ҳужайраларида гепатит В ва C вируслари, sitomegalo вирус, herpes simplex, Epstein-Barr вируслари ва бошқаларнинг геномларини аниқлаш, типлаш технологиялари такомиллаштирилди, амалиётга жорий этилди», – дея қайд этади матбуот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг