Папуа-Янги Гвинеяда кўчки қурбонлари сони 300 нафардан ошди
![Папуа-Янги Гвинеяда кўчки қурбонлари сони 300 нафардан ошди](http://static.xabar.uz/crop/9/7/720_460_95_972885570.jpg)
Папуа-Янги Гвинея шимолида юз берган кўчки қурбонлари сони 300 нафардан ошди, дея хабар берди Papua New Guinea Post Courier газетаси.
Мамлакат пойтахти Порт-Морсбидан 600 км олисда жойлашган Энга провинциясидаги Каокалам қишлоғида 24 май куни маҳаллий вақт билан соат 3:00 лар атрофида тупроқ ва тошлар ўпирилиши содир бўлган. Кўчки оқибатида 1182 та уй вайрон бўлган.
![](https://xabar.uz/static/uploads/72/3ueETBBqg4DJSJrEzXS4QIBMorQwt8_n.png)
Reuters Австралия ташқи ишлар ва савдо вазирлигига асосланиб ёзишича, кўчкидан камида олтита қишлоқ жабр кўрган. Кўчки катта йўлни тўсиб қўйгани учун қидирув-қутқарув ишлари қийинлашган, ҳодиса жойига фақат вертолётларда бориш мумкин.
![](https://xabar.uz/static/uploads/72/WQz-vrQo1CI0NY5X8NjLwy-2bcOqID4C.png)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter