Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Париж марказида кучли портлаш содир бўлди

Париж марказида кучли портлаш содир бўлди

Париж марказидаги бешинчи округда кучли портлаш оқибатида камида етти киши ўта оғир аҳволда қолмоқда. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага газ портлаши сабаб бўлган.

Туман мэрияси маълумотларига кўра, портлаш «Париж Aмерика академияси» дизайн мактаби яқинидаги Aлфонс Лаверан майдонидаги бинода содир бўлган.

Париж прокуратурасига кўра, ҳозирча ҳодиса келиб чиқишини тасдиқловчи аниқ маълумотлар йўқ. Нашрнинг таъкидлашича,  гувоҳлар портлашдан олдин кучли газ ҳидини ҳис қилган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг дастлабки ҳисоботига кўра, етти кишининг аҳволи ўта оғир, яна тўққиз нафарининг аҳволи оғир.

Воқеа жойида 230 нафар ўт ўчирувчи ишламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг