Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пенсиялар рекорд даражада оширилиши хушхабар эмас — Финляндия

Пенсиялар рекорд даражада оширилиши хушхабар эмас — Финляндия

Фото: Alexas Fotos

Финляндия 2023 йилда пенсияларни 6,8 фоизга оширмоқчи. Мамлакат пенсия тизими раҳбари Микко Каутто YLE телерадиокомпаниясига берган интервюсида шундай деди.

Суомида 1980-йиллар охиридан буён пенсиялар рекорд даража оширилади. Буни хушхабар деб бўлмайди, Каутто қўшимча қилишича, мамлакатда инфляция бундан баттар рекордлашган.

«Ҳозир иш ҳақлари пенсияларга қараганда секин ошмоқда, келгуси йили ўртача пенсиялар ўртача маошларга солиштирганда ҳар қачонгидан юқори бўлади. 2023 йилда тарихий бурилиш ясалиши мумкин, чунки пенсиялар даражаси ўртача маошларга нисбатан пасайишни бошлайди», — тушунтирди Каутто.

Финляндияда расмий йиллик инфляция 8,1 фоизга етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг