Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пентагон номаълум учар жисм видеосини расман эълон қилди

Пентагон номаълум учар жисм видеосини расман эълон қилди

Фото: «Youtube.com»

Пентагон номаълум учар жисмлар (НУЖ) қайд этилган учта қисқа видеони расман кенг оммага тақдим этди ва уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади. Бу ҳақда «CNN» хабар берган.

Учар жисмлар самолёт бортидаги инфрақизил камера ёрдамида тасвирга олинган. Иккита видеода НУЖнинг тезлигини ҳайрат билан таърифлаётган ҳарбийларнинг овози қулоққа чалинади. Гувоҳлардан бири учар жисм дрон бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари видеонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган ва оммага тақдим этишдан мақсад видеода содир бўлаётган ҳодисанинг ҳаққонийлигига нисбатан миш-мишларни йўқотишдан иборат. Экспертларнинг таъкидлашича, роликларни эълон қилиш Америка технологиялари имкониятлари ҳақида ҳеч қандай тафсилотларни ошкор этмайди.

Маълумки, Пентагонда ҳарбийларнинг номаълум учар жисмлар билан учрашганлиги ҳақида бошқа кўплаб далиллар мавжуд. Улар сир сақланади. 2012 йилгача бошқарма AATIP илғор авиация таҳдидини аниқлаш дастурини (The Advanced Aviation Threat Identification Program) қўллаб-қувватлаганди. Жумладан, унинг доирасида шунга ўхшаш ҳодисалар ўрганилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг