Пентагон янги гипертовушли қуролга катта пул ажратди

Пентагон янги гипертовушли қурол яратишга 1 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Conventional Prompt Strike тизимини такомиллаштириш бўйича шартнома Lockheed Martin компанияси билан тузилди.
«Тезкор глобал зарба» лойиҳаси гипертовушли ракеталар ва бошқа юқори тезликдаги зарба берувчи тизимларни яратишни кўзда тутади. Ишларни 2028 йил 31 августига қадар якунлаш режалаштирилган. Лойиҳа натижасида АҚШ дунёнинг исталган нуқтасидаги нишонга бир соат ичида зарба бера оладиган ўта аниқликдаги янги ноядровий қуролга эга бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter