Перуда 3000 йиллик мумиё топилди (фото)
Перулик тадқиқотчилар ёши уч минг йил деб баҳоланган мумиёни топишди. Қазишмалар мамлакат пойтахти Лиманинг эски туманида олиб борилган. Бу ҳақда "МИР24" хабар бермоқда.
Тахминларга кўра, мумиё 50 ёшгача бўлган эркак. Мумиёнинг бош суяги ва ҳатто узун қора сочлари яхши сақланган.
Мумиёнинг оёқлари арқон билан боғланган, шунинг учун олимлар бу инсон қурбонлик қилинганини тахмин қилишмоқда.
Қолдиқлар ёнидан лой бўлаклари, маккажўхори зарралари, қобиқ ва кока барглари ҳам топилган. Буларнинг барчаси маросим пайтида ёки ундан кейин қурбонлик сифатида ишлатилган бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter