Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Перуда дафн маросимига келган масхарабозлар ҳибсга олинди (видео)

Перуда дафн маросимига келган масхарабозлар ҳибсга олинди (видео)

Фото: «Kvraudio.com»

Перуда полиция коронавирус туфайли дафн маросимига келган масхарабозларни ҳибсга олди. Актёрлар хайрлашув томошасини намойиш этмоқчи бўлишган, бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уларнинг йўлига ғов бўлишди. Негаки масхарабозлар мамлакатда инфекция тарқалишининг олдини олиш учун жорий этилган қатъий карантин қоидаларини бузишганди.

«Мен чин дилдан узр сўрайман. Яхши иш бўлмаганини тушуниб турибман, лекин дўстимни сўнгги манзилга кузатишни хоҳлагандим. Биз ҳаммамиз хато қилганимизни англаб етдик. Шунинг учун полицияга қаршилик кўрсатмадик», — деди ҳибсга олинган масхарабозлардан бири.

Таъкидлаш жоизки, Перуда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлигича қолмоқда. Касалланганлар сони бўйича мамлакат АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон ва Россиядан сўнг дунёда бешинчи ўринда турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг