Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди, қурбонлар бор

Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди, қурбонлар бор

Покистон душанбага ўтар кечаси Афғонистон шарқидаги чегара ҳудудларига ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Натижада саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 18 март, душанба куни Bloomberg хабар берди.

Афғонистон муваққат ҳукумати сўзловчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, Покистон самолётлари эрталаб соат 3 ларда шарқий Хост ва Пактика вилоятларида тинч аҳоли уйларини бомбардимон қилган, натижада беш аёл ва уч бола ҳалок бўлган. Унинг қўшимча қилишича, бундай ҳужумлар «Афғонистон суверенитетини бузишдир».

Шахси сир қолиш шарти билан гапирган Покистон расмийси ҳаво ҳужумини тасдиқлади, бироқ мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ва ҳарбийлари изоҳ бериш ҳақидаги расмий сўровга жавоб бермади.

2021 йилда Афғонистонда Толибон ҳокимиятга қайтганидан сўнг икки давлат ўртасидаги кескинлик кучайган.

Покистон «Толибон»нинг «Теҳрик-ал-Толибон» номи билан танилган бир шўбаси Покистонда ҳукуматни ағдариш билан таҳдид қилган ва ҳозир Афғонистонда яшириниб юрганини бир неча бор айтган. Кобул Исломободнинг айбловларини рад этди.

Покистон, агар афғон толибларининг ўзлари бошламаса, бу жангариларга ҳужум қилишини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг