Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистонда одамлар тўла автобус жарга қулади — тирик қолганлар оз

Покистонда одамлар тўла автобус жарга қулади — тирик қолганлар оз

Фото: NBC

Покистонда автобус жарликка қулаши оқибатида 41 нафар йўловчи ҳалок бўлди, деб хабар берди NBC.

Geo телеканали хабарига кўра, бугун, якшанба куни эрта тонгда Белужистон вилояти маркази Кветтадан Карачига йўл олган автобусда камида 48 нафар йўловчи бўлган.

Ҳайдовчи тезликни ошириб юбориши оқибатида автобус йўлдан чиқиб кетиб, жарликка қулаган ва ёнғин содир бўлган, дейилади дастлабки маълумотларда.

Полиция комиссарининг ёрдамчиси Ҳамза Анжум Нодимнинг айтишича, айрим жасадларнинг шахсини аниқлаб бўлмади, шу боис ДНК таҳлили ўтказилади. Тирик қолган, бироқ жароҳатланган қолган йўловчилар Ласбел туманидаги шифохонага етказилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг