Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистонда зилзила пайти маҳбуслар қочиб кетишди

Покистонда зилзила пайти маҳбуслар қочиб кетишди

Покистоннинг Карачи шаҳридаги Малир қамоқхонасидан 216 нафар маҳбус зилзила пайтида қочиб кетди.

Маълумотларга кўра, зилзила туфайли эвакуация пайтида 600 дан ортиқ махбус ташқарига чиқарилган ва тўс-тўполонда уларнинг бир қисми асосий дарвозадан югуриб чиқиб кетган. Қамоқхона ҳодимлари 80 га яқин қочоқни қўлга олишга улгурган, қолганлари эса қидирилмоқда.

Шунингдек, ҳодиса пайтида тўрт нафар ходим жароҳат олган ва бир маҳбус ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг