Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Полиция» кийимидаги шахс 16 инсоннинг умрига зомин бўлди

«Полиция» кийимидаги шахс 16 инсоннинг умрига зомин бўлди

Фото: «Arabic.rt.com»

Канаданинг Янги Шотландия провинциясида камида 16 киши отишма қурбонига айланди, дея хабар берди «CBC News».

Аввал полиция провинциянинг турли ҳудудларида 13 киши ҳалок бўлганини хабар қилганди. Қонун посбонлари қурбонлар сони кўпайишидан огоҳлантиришганди. Ҳалок бўлганлар орасида Қироллик отлиқ полицияси ходимаси ҳам бор, яна бир полициячи енгил жароҳатланган.

Комиссар Бренд Лакининг сўзларига кўра, полициячилар 16 киши, жумладан, «мерган» жиноятчининг ҳалок бўлганини аниқлашди. Ҳодиса терроризмга алоқаси йўқ деб ҳисобланмоқда.

Маълумотларга кўра, 51 ёшли Габриэл Уортман шанба куни кечаси Портапик шаҳри ва бошқа бир қанча аҳоли пунктларида одамларга қарата ўқ уза бошлаган. Полиция жиноятчини 12 соатча таъқиб қилишган, операция якшанба куни эрталаб Галифакс яқинида ниҳоясига етган. Уортман полицияникига ўхшаш формани кийиб олган, бироқ ҳуқуқ тартибот органлари ходими бўлмаган. Жиноят сабаби ҳозирча номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг