Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Полициячилар Трампни судга беришди

Полициячилар Трампни судга беришди

Фото: «Ru.euronews.com»

Капитолий полициясининг икки нафар ходими AҚШ собиқ президенти Дональд Трампни 6 январ куни Вашингтондаги Капитолийга ҳужум пайтида олган жисмоний ва руҳий шикастланишлари учун судга беришди.

«Бу 2021 йил 6 январда айбланувчи Дональд Трампнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида келиб чиққан тартибсизликлар AҚШ Капитолий полициячиларига етказган жисмоний ва руҳий шикастланишлар учун зарарни қоплаш тўғрисидаги ариза ҳисобланади», — дейилади баёнотда.

Жеймс Блэссингейм ва Сидни Хэмби исмли полициячилар Трамп бир неча ой давомида «исёнчилар»ни сайловдаги фирибгарликлар ҳақидаги асоссиз айбловлари билан йиғиб келгани, кейинчалик бу Капитолийдаги босқинчиликка айланиб кетганини таъкидлашмоқда.

«AҚШ Капитолий полициясининг икки нафар зобити 2021 йил 6 январь куни Трамп тарафдорлари томонидан тез орада нишонга олинишини билмаган ҳолда хизматга келишган», — дейилади суд даъвосида.

Уларнинг сўзларига кўра, намойишчилар уларга қарши кимёвий аэрозоллардан фойдаланган, бу эса кўзлари, томоқлари ва терилари куйишига сабаб бўлган. Жисмоний жароҳатлардан ташқари, Блэссингейм январь воқеаларидан кейин депрессияга дучор бўлганини маълум қилган.

Полициячилар зарарни қоплаш учун 75 минг доллардан талаб қилишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг