Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Порошенко қайта сайланса янги ракета дастурини бошламоқчи

Порошенко қайта сайланса янги ракета дастурини бошламоқчи

Фото:«Globallekspress.com»

Украинанинг амалдаги президенти Петр Порошенко лавозимига қайта сайланса, Украинада янги ракета дастури амалиётини бошламоқчи. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга асосланган ҳолда «АиФ» ёзмоқда. 

«Янги давр ҳарбий ракета дастурини янгилашдан бошланади», деган президент Киевда сайловчилар билан учрашувда. Порошенконинг фикрича, «тинчлик сари йўл армиядаги навбатдаги ислоҳот ва янгиланишларда ётади». 

Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Украинада президентлик сайловининг биринчи босқичи бўлиб ўтади. Қирқ нафардан кўпроқ даъвогарга қарамай, энг юксак лавозим учун кураш асосан уч номзод ўртасида кечиши аллақачон ойдинлашган. Булар – актёр Владимир Зеленский, собиқ бош вазир Юлия Тимошенко ҳамда амалдаги давлат раҳбари Пётр Порошенкодир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг