Порошенконинг маоши қанча?

Украина президенти Пётр Порошенко ноябрь ойида 28 минг гривна (1000 доллар атрофида) маош олди. Давлат ишлар бошқармаси «Ukranews» сўровига шу жавобни берди.
«Украина президенти П.А.Порошенко ҳисобига хизмат оклади — 28 000 миқдорида иш ҳақи ўтказиб берилди. Иш ҳақи кўринишидаги бошқа қўшимчалар (устамалар, мукофот пуллари ва бошқалар) Украина президенти учун белгиланмаган», дейилади жавобда.
Ҳисобланган маошдан 5 460 гривна солиқларга ушлаб қолинган.
Қолган 22 540 гривна Порошенконинг кўрсатмасига биноан хайрия мақсадларида (айнан қайси ишларга сарфлангани кўрсатилмаган) ишлатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter