Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентга аталган куркалар Вашингтондаги қиммат меҳмонхонада «дам олишади»

Президентга аталган куркалар Вашингтондаги қиммат меҳмонхонада «дам олишади»

Фото: «Shutterstock/FOTODOM / RelentlessImages»

АҚШда афв этиш маросими учун Жо Байденга етказиладиган куркалар Вашингтондаги энг яхши меҳмонхоналардан бирига жойлаштирилади. Паррандалар шаҳар марказидаги Willard InterContinentalда яшайди, деб ёзади «ТAСС».

Паррандалар қизил йўлакчада кутиб олинади, энг яхши хонанинг калитлари куркаларга меҳмонхона бош менежери томонидан топширилади. Паррандаларни шинам хонада юмшоқ кўрпа-тўшаклар кутмоқда. Меҳмонхона ходимлари ушбу шарт-шароитларнинг барчаси муҳим маросим олдидан куркаларнинг дам олишлари учун яратилганини тушунтирди.

Меҳмонхона вакили паррандалар учун таом тайёрланишини маълум қилди. Зарур бўлганда қўшимча халат ва ёстиқлар ҳам берилади.

Aйтганча, Шукрона кунида куркаларни кечириш маросими Байден учун биринчиси бўлади. Ўтган йили Трамп афв этган паррандаларга Сўта ва Жўхори номи берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг