Қирғизистонда амалдорларга президент туғилган кунида совға бериш тақиқланди
![Қирғизистонда амалдорларга президент туғилган кунида совға бериш тақиқланди](http://static.xabar.uz/crop/8/9/720_460_95_892601167.jpeg)
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мулозимларига таваллуд кунида совға беришни тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати раиси ўринбосари Эдил Байсалов маълум қилди.
«Президентимиз барчамизни совға-салом ва мақтовлардан қайтарди. Мутлақо камтар одам. Уч йилдан буён Жапаров халқимиз уни президент этиб сайлашда адашмаганини исботлаб келади. Унинг мамлакатимиздаги вазиятни ҳар томонлама бутунлай ўзгартира олгани — ўзгаришларнинг тарихий кўламидир. Президентга шундай руҳда давом этишни тилайман» – деган ҳукумат мулозими.
Байсаловнинг таъкидлашича, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар дастлаб оғриқли бўлган. Шу сабаб кўпчилик қирғизистонликлар ўз муносабатини ўзгартириши, бошқача ишлашга, иқтисодиётни тиклашга тўғри келмоқда.
Маълумот учун, 6 декабрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров 55 ёшга тўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter