Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин айбдор: Байден АҚШда охирги 40 йилда кузатилган инфляцияни изоҳлади

Путин айбдор: Байден АҚШда охирги 40 йилда кузатилган инфляцияни изоҳлади

Фото: «LIGA.net»

Россияга қарши санкциялар АҚШда мисли кўрилмаган инфляцияга олиб келди, деб таъкидлади президент Жо Байден. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

«Инфляция ҳақидаги бугунги ҳисобот америкаликларнинг ҳамёнлари нархларнинг ошиши ортидан бўшаётгани, оилалар путинчасига нарх ошишининг оқибатларини ҳис этаётганини англатади. Шу ойдаги инфляцияга бензин ва энергия манбалари нархларининг ошиши жуда катта туртки бўлди, негаки бозорлар Путин агрессиясига ўз муносабатини билдирди», — деди Байден.

АҚШ президенти иқтисодий қийинчиликлар ғайрироссиявий санкциялар билан боғлиқлигига иқрор бўлган ҳолда, бу Россияга янада қимматга тушишига ваъда берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг