Путин дунё учун асосий хавф нима эканини айтди

Россия президенти Владимир Путин оммавий ишсизлик ва қашшоқликнинг ўсишини дунё учун асосий хавф деб атади. Бу ҳақда у видеоконференция шаклида бўлиб ўтаётган G20 саммитидаги нутқида айтган.
Унга кўра, 2020 йилда инсоният дуч келадиган муаммолар кўлами ҳали мисли кўрилмагандир. Россия раҳбари пандемия систематик иқтисодий инқирозни бошлаганини таъкидлади, буни дунё «Буюк депрессия» (1929-1933 йиллардаги йирик инқироз) дан бери билмайди.
Путин пандемия оқибатларини минималлаштириш учун Россия ЯИМнинг 4,5 фоизини ажратилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу қайтариб бўлмайдиган йўқотишларнинг олдини олишга имкон берди.
Эслатиб ўтамиз, Россия коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича етакчи давлатларда бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатда 2 миллиондан зиёд бемор аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter