Путин МДҲ мамлакатлари раҳбарларини Петербургга таклиф қилди
Ашхободдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида нутқ сўзлаган Россия Федерацияси президенти Владимир Путин барча ҳамкасбларини Санкт-Петербургга таклиф қилди. Бу ҳақда «EurAsia Daily» хабар берди.
Путиннинг айтишича, декабрь ойи охирида «иқтисодий уюшманинг норасмий саммити» бўлиб ўтади.
«Биз Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо ҳамкасбларимиз билан Санкт-Петербургда 20 декабрь куни анъанавий норасмий учрашувни ўтказишга келишиб олдик. МДҲ мамлакатларининг бошқа етакчиларини ҳам даврамизга таклиф этаман: дўстона, мутлақо норасмий шароитда, Янги йил арафасида жорий масалалар ҳақида гаплашиб оламиз, келаётган йилда нималар қилиш ҳақида фикр алмашиб, долзарб халқаро масалалар юзасидан «соатларимизни тўғрилаб оламиз», — деди Владимир Путин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter