Путин мудофаа вазирининг ўринбосарини ишдан бўшатди
Россия Мудофаа вазирининг ўринбосари, Қуролли Кучларни моддий-техник таъминоти учун масъул бўлган армия генерали Дмитрий Булгаков ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик Булгаковнинг бошқа ишга ўтаётганини маълум қилган, бироқ қайси ишга эканлигига аниқлик киритмади.
Шунингдек, мудофаа вазири ўринбосари лавозимига аввалроқ Россия Мудофаа назорати миллий маркази раҳбари лавозимида ишлаган генерал-полковник Михаил Мизинцев тайинлангани айтилади. Энди у РФ Қуролли Кучларининг моддий-техник таъминоти учун ҳам жавобгар бўлади.
Эслатилишича, бу Украинадаги ҳарбий амалиётлар бошланганидан бери Россия Мудофаа вазирлигида расман эълон қилинган биринчи ўзгариш ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter