Путин: «Россия ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталар ишлаб чиқаришни бошлаши керак»
Путин Россия Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан онлайн учрашув ўтказди.
Россия президенти АҚШ бутун дунё бўйлаб ўрта ва қисқа масофага учувчи ракета тизимларини жойлаштирганини айтди.
«Биз биламизки, Қўшма Штатлар нафақат бу ракета тизимларини ишлаб чиқаради, балки уларни Европа ва Данияга машғулотлар учун олиб келди. Улар яқинда Филиппинга ҳам олиб боришди», дейди Владимир Путин.
Унинг сўзларига кўра, Россия жавоб чораларини кўради: «Афтидан, биз бу зарба тизимларини ишлаб чиқаришни бошлашимиз керак, кейин эса вазиятдан келиб чиқиб, агар керак бўлса, хавфсизлигимизни таъминлаш учун уларни қаерга жойлаштиришни ҳал қилишимиз лозим», дейди Путин.
Маълумот учун, 2019 йилда АҚШ собиқ иттифоқ билан 1987 йилда имзолаган, 500 дан 5500 километргача учишга қодир бўлган ядро ракеталари тўғрисидаги шартномадан чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter