Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин ташриф буюрган машҳур вилла сотувга қўйилди

Путин ташриф буюрган машҳур вилла сотувга қўйилди

Берлусконилар оиласи «Чертоза» вилласини 500 миллион еврога сотишни режалаштирмоқда. Ўз вақтида Жорж Буш, Тони Блэр ва Владимир Путин ушбу виллага ташриф буюришган.

Италиянинг собиқ бош вазири Силвио Берлусконининг беш нафар фарзанди сиёсатчи «дунёнинг энг нуфузли етакчилари билан» дам олган Сардиниядаги «Чертоза» вилласини сотувга қўйди, деб хабар берди Financial Times.

110 гектар майдонни эгаллаган вилла Сардиния шимоли-шарқидаги Коста Смералдада жойлашган ва Берлускони уни 1980 йилларнинг охирларида сотиб олган. Мулк таркибига бир нечта уйлар, кўллар, амфитеатр, теннис кортлари ва «80 та футбол майдонига тенг» боғлар киради.

Бир неча йиллар давомида виллада АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш (2001-2009), Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр (1997-2007) меҳмон бўлишган. Владимир Путин эса у ерга икки марта – 2003 ва 2008 йилларда ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, Силвио Берлускони 2023 йил 12 июнда вафот этганди. Унинг мероси тахминан 4 миллиард еврога баҳоланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг