Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин: «Украина томони ўт очишни тўхтатиш режимини бузди»

Путин: «Украина томони ўт очишни тўхтатиш режимини бузди»

«Биз томонидан 8, 9 ва 10 май кунлари эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режими давомида Украина томони Россия Федерацияси давлат чегарасига – хусусан, Курск ҳамда Белгород вилояти билан чегарадош ҳудудларда – беш марта мақсадли ҳужумни амалга оширди.

Бундан ташқари, бошқа йўналишларда яна 36 та ҳужум амалга оширилди. Барча ҳужумлар, жумладан Курск ва Белгород вилоятлари ҳудудига кириш уринишлари ҳам қайтарилди.

Бундан ҳам муҳими – ҳарбий мутахассисларимизга кўра, бу ҳужумларнинг ҳарбий аҳамияти йўқ бўлиб, фақатгина сиёсий мақсадларда уюштирилган. Душман жуда катта йўқотишларга учради», – дея Россия президентининг сўзларини келтиради Кремл.

Эслатиб ўтамиз, Россия «Ғалаба куни»ни нишонлаш мақсадида уч кунлик ўт очишни тўхтатиш режимини жорий қилганди, бироқ Украина президенти сулҳни 30 кунлик бўлишини таклиф қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг