Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин уруш бошлангандан бери илк марта хорижга чиқади

Путин уруш бошлангандан бери илк марта хорижга чиқади

Россия президенти Владимир Путин бугун, 28 июнь куни бир кунлик расмий сафар билан Душанбега боради. Бу Украинада уруш бошланганидан бери унинг илк хориж сафаридир.

Тожикистон ҳукуматига кўра, президентлар Владимир Путин ва Эмомали Раҳмон юзма-юз учрашади, кенгайтирилган музокаралар ўтказилмайди. Путин ва Раҳмон икки томонлама ҳамкорлик масалаларини ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиши кутиляпти.

Путин матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Россия президенти Ашхободда ўтадиган Каспийбўйи давлатлари саммитига кетаётиб Душанбега йўл-йўлакай қўниб ўтади.

Шундан сўнг Ашхободга йўл олади. Бу ерда у Озарбайжон, Қозоғистон, Эрон ва Туркманистон етакчилари билан саммитда иштирок этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг