Путин урушда сулҳга эришиш учун шарт қўйди
Россия президенти Владимир Путин фронтда қандай ҳолатда сулҳ бўлиши мумкинлигини тушунтирди. Унинг сўзларини РИА «Новости» келтирмоқда.
Унинг сўзларига кўра, бунинг учун расмий Киев «Украина Қуролли кучларини демилитаризация қилиш бўйича Россия Федерацияси учун қайтариб бўлмайдиган ва мақбул бўлган бундай қадамлар»га рози бўлиши керак.
«Ушбу келишувсиз ўт очишни тўхтатиш мумкин эмас», деди у.
Бундан олдин Украина президенти Владимир Зеленский Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Россия билан можарони ҳал қилиш бўйича музокараларни бошлаш бўйича ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этишини айтди.
Унга кўра, Россия ўт очишни тўхтатиш режимидан куч тўплаш ва янги ҳужумни бошлаш учун фойдаланиши мумкин. Шунингдек, у Украинада ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш фақат келажакда мамлакат билан нима содир бўлишининг аниқ режаси тузилган тақдирдагина мумкин эканлигини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter