Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин ва Зеленский G20 саммитида кўришадими?

Путин ва Зеленский G20 саммитида кўришадими?

Фото: «rg.ru»

Россия президенти Владимир Путин Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этиш таклифини қабул қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Индонезия президенти Жоко Видодога таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, у Украина президенти Владимир Зеленский ва Россия президентини шу йилнинг ноябрига мўлжалланган саммитга таклиф қилган. Ҳар икки сиёсатчи таклифни қабул қилган.

«Мен (махсус операция) тез орада музокаралар йўли билан якунланиши, тинч йўл билан ечим топишига умид билдирдим», деди Видодо ўз чиқишида.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Владимир Зеленский G20 саммитига таклиф олганини ўзининг Twitter'ида маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг