Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путиннинг машҳур генерали қаерда? Расмий жавоб янгради

Путиннинг машҳур генерали қаерда? Расмий жавоб янгради

Россия Давлат Думаси Мудофаа қўмитаси раиси Aндрей Картаполовнинг айтишича, Aэрокосмик кучлар бош қўмондони, Украинадаги кучлар бирлашган гуруҳи қўмондони ўринбосари, генерал Сергей Суровикин «ҳозир дам олмоқда».

Аммо генерал қаерда ва нима сабабдан таътилда экани айтилмаган.

Генерал Суровикин 23 июндан бери омма олдига чиқмай қўйган. Бир кун ўтиб Евгений Пригожин Ростовда «адолат марши»ни эълон қилганди. 

Айрим манбаларга кўра,Суровикин Пригожин билан ижобий алоқада бўлган ва эҳтимолий исённи аввалдан билган. Ғарб манбаларига кўра, генерал қўлга олинган ва сўроқ қилинмоқда. 

Суровикин 2022 йил октябридан 2023 йил январгача Украинадаги рус қўшинларини бошқарганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг