Путиннинг талабини рад этишмоқда
«Катта еттилик» давлатлари Россиянинг газ учун рублда тўлов қилиш талабини рад этишмоқда.
Бу ҳақда Германия вице-канцлери, иқтисодиёт ва иқлим ўзгариши муаммолари вазири Роберт Хабек маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, G7 мамлакатлари вакиллари тўловни рублда ўтказиш талаби амалдаги газ шартномаларини «бир томонлама ва аниқ» бузиш деган фикрга келишган.
Маълумот учун, G7га АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция ва Япония киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин «дўст бўлмаган давлатлар»га қатъий талаб қўйгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter