Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қадимги Рим олтин тангаларидан иборат хазина топилди

Қадимги Рим олтин тангаларидан иборат хазина топилди

Фото: C. Nosbusch / INRA

Археологлар Люксембург шимолидаги Ҳолцтум шаҳрида яқинида қадимги Рим олтин тангаларидан иборат хазинани топишди. Милодий 364 йилдан 408 йилгача даврда зарб этилган 141 дона танга Рим империясининг пул ва сиёсий тарихи ҳақида қимматбаҳо маълумотлар бериши мумкин.

Археология тадқиқотлар миллий институти (INRA) маълумотига кўра, тангалар Римнинг тўққиз императори даврида зарб этилган. Улар орасида Ғарбий Рим империясини жуда қисқа вақт идора қилган император Евгений алоҳида ажралиб туради, чунки унинг тангалари жуда кам учрайди.

Тангалар Римнинг тўққиз императори даврида зарб этилган. Фото: C. Nosbusch / INRA

Евгений кучли саркарда Арбогаст кўмагида милоднинг 392–394 йилларида жуда қисқа вақт ҳукмронлик қилган. У насронийлик оёққа тураётган бир паллада маъжусий анъаналарни қайта тиклашга урингани учун Шарқий Рим императори Феодосий I билан низолашиб қолган. Низо уруш билан интиҳосига етган: Фригидадаги жангда мағлубиятга учраган Евгений қатл этилган, шундан сўнг империяда насронийлик ҳукмрон динга айланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг