Қармоқда балиқ тутиш бўйича рекорд янгиланди (видео)
Американинг Иллинойс штатидан профессионал балиқчи Жефф Колодзинский 24 соатда 2645 та балиқни тутиб, шахсий жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда UPI портали хабар берди.
Жефф балиқ овини 9 сентябрь куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 9 да бошлаб, роппа-роса бир кеча-кундуздан сўнг ниҳоясига етказди. У 24 соат ичида қармоқ ёрдамида 2645 та балиқни тутиб, ўзининг ўтган йилги рекордини янгилади. Ўшанда бир кеча-кундузда 2172 та балиқ тутиб, Гиннесснинг рекордлар китобига киритилганди.
Бу сафар балиқчи Гиннесснинг рекордлар китоби вакилларига далил сифатида юбориб, расман уларнинг эътирофига сазовор бўлиш учун балиқ овини камерага муҳрлади. У балиқ ови ёрдамида «Fishing For Life» (Ҳаёт учун балиқ ови) хайрия жамғармаси учун 20 минг доллар тўплашни режалаштирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter