Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатар Исроил ҳужумига жавоб тайёрлаяпти

Қатар Исроил ҳужумига жавоб тайёрлаяпти

Қатар Исроилнинг Доҳага берган зарбаларига қонуний жавоб тайёрлаётганини эълон қилди.

Қатар ўз суверенитетининг бузилишига тоқат қилмайди ва Доҳа ўққа тутилганидан кейин Исроилга қонуний жавоб бериш устида ишлай бошлаган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жосим Ал Таний маълум қилди.

«Қатар Исроилга жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади ва унинг суверенитетининг бузилишига тоқат қилмайди», — деди у.

Ал Танийнинг сўзларига кўра, Қатар Исроил агрессиясига жавоб бериш ва келажакдаги ҳужумларнинг олдини олиш учун ҳар томонлама ёндашади.

Расмийлар, шунингдек, Исроил ҳужумига жавобан қонуний чоралар кўрадиган гуруҳ тузмоқда.

9 сентябрь куни Доҳада бир нечта портлашлар содир бўлгани хабар қилинганди. Бунга Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати штаб-квартирасига ЦАХАЛнинг ҳужуми сабаб бўлган. Нетаняҳу идораси мамлакат ҲАМАС етакчиларига қарши операция бошлаганини ва амалга оширганини, бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини тасдиқлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг