Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатар Трампга 400 млн долларлик «учар қаср» совға қилади (фото)

Қатар Трампга 400 млн долларлик «учар қаср» совға қилади (фото)

Boeing 747-8.

Фото: Getty Images

Қатар амири АҚШ президенти Доналд Трампга Boeing 747-8 серҳашам реактив самолётини совға қилади. Бу ҳақда ABC News ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

Трамп совғадан Air Force One (президент самолёти) сифатида лавозимининг охирига қадар фойдаланади, самолёт шу ҳафта АҚШ президенти Қатарга ташриф буюрганида совға қилиниши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Boeing 747-8.
Фото: Getty Images

Хабарга кўра, 13 йиллик самолёт АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига топширилади ва учоқ Америка етакчисини олиб юриш хавфсизлиги талабларига мувофиқ жиҳозланади. Трампнинг президентлик муддати тугагач, мулкий ҳуқуқ Президент кутубхонаси жамғармасига ўтади.

Boeing 747-8.
Фото: Getty Images

Трамп феврал ойида Уэст-Палм-Бич аэропортида турган Boeing 747-8 ни кўздан кечирганди. Самолёт ўта ҳашаматли эканлиги боис «учувчи қаср» дея таърифланган.

Boeing 747-8.
Фото: Getty Images

Экспертларнинг баҳолашича, ҳаво кемасининг қиймати, ўрнатиладиган қўшимча жиҳозларсиз, 400 млн доллар атрофида. Мақола муаллифлари уни АҚШ президентига хориж ҳукумати томонидан қилинган энг қимматбаҳо совға бўлиши мумкин дейишмоқда.

Оқ уй ва Адлия вазирлиги юристлари мудофаа вазири Пит Ҳегсет учун таҳлил тақдим этишди, унга кўра, мудофаа вазирлиги самолётни совға сифатида қабул қилиш ва кейинчалик уни кутубхонага топширишга қонунан ҳуқуқли. Бу порахўрликка қарши кураш қонунлари ёки Конституциянинг АҚШ ҳукумати мансабдор шахси томонидан «ҳар қандай қирол, шаҳзода ёки хорижий давлатдан» совғалар қабул қилиш бўйича тақиққа зид эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг