Қатарни жаҳон чемпионатидан сўнг муаммолар кутяпти — Bloomberg
Куни кеча Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Bloomberg ёзишича, улкан тадбирга бутун дунёдан келган меҳмонларни кузатиб бўлганидан сўнг, ушбу мамлакат кўчмас мулк бозорида айрим муаммолар пайдо бўлиши кутилмоқда.
Қатар жаҳон чемпионатига тайёргарлик учун ўз инфратузилмасига 300 млрд доллардан зиёд маблағ сарфлади. Экспертларнинг тахминларига кўра, мундиал тугаганидан сўнг кўчмас мулк, меҳмонхона бизнеси, озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқариш соҳалари, яна аввалги ҳажмига қайтиши учун, вақт талаб этилади ва бу йўқотишларсиз бўлмайди.
Жаҳон чемпионати арафасида Қатарда тураржой нархи ошди. Жами ҳисоблаганда, турли мамлакатлардан келган мухлисларга 60 мингдан ортиқ тураржой ижрага берилди. Октябр ойидаёқ ижара ҳақи 20-30 фоизга қимматлашди. Cushman & Wakefield компанияси прогнозига кўра, ижара бозоридаги бу кескин ўсишдан сўнг, 2023 йил биринчи чорагида жиддий пасайиш кузатилади.
Шунингдек, Қатардек кичик ва чўлдан иборат мамлакатда жаҳон чемпионати ўтказилишидан экологлар ҳам ташвишланишаётган эди. Стадионларни суғориш учун жуда кўп сув сарфланган. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар куни битта стадионни ўйинга тайёрлаш учун камида 10 минг литр сув кетган. Саккизта стадионни бир неча ой давомида тинмай суғориш учун қанча сув сарфланишини ҳисоблаш қийинмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter