Қайси давлатда нечта электромобиль бор?

Халқаро электр агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги бир йилда 1 миллион донадан зиёд электромобиль сотилган. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Экологик тоза, камхаржлиги туфайли сўнгги йилларда халқаро миқёсда электромобилларга талаб ва эҳтиёж ортиб бораяпти.
Ўтган йили дунё бўйича электромобиллар сони аввалги йилга нисбатан 55 фоиз (2 миллион 12 мингдан 3 миллион 109 мингтага кўпайган) ошган.
Жаҳон миқёсида жами зарядлаш станциялари сони аввалги йили 2,3 миллион атрофида бўлган бўлса, ўтган йили 3 миллионга етди.
Ўтган йили 1 миллион 579 минг дона электромобиль сотилган. Хитойда 579 минг дона шундай машина трафикка чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич АҚШда 198 минг, Норвегияда 62 минг 180 дона.
Дунё миқёсида энг кўп электромобилга эга давлатлар рўйхати:
Хитой: 1 227 770
АҚШ: 762600
Япония: 205350
Норвегия: 176310
Буюк Британия:133670
Ҳолландия: 119330
Франция: 118770
Германия: 109560
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter