Қайси қон гуруҳи вакиллари кўп яшайди?
Экспертлар қон гуруҳи инсон умри давомийлигига таъсир кўрсатишини маълум қилишди. Бу қоннинг антитанача, антиген ва эритроцитлар тўплами хавфли касалликларга мойиллигини ифодалаши билан боғлиқ, дея хабар беради «sterlegrad.ru».
Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, мутахассислар 1-қон гуруҳи вакиллари энг узоқ умр кўришини аниқлашди. Айнан улар кўпгина касалликларга чидамли бўлишади. 2-қон гуруҳидагилар эса қандли диабет, инфекцион ва вирусли касалликларга мойилдирлар. Бундан ташқари, улар стресс ва сурункали чарчоқ синдромига дучор бўлишади.
3-қон гуруҳи эгалари орасида узоқ умр кўрувчилар камроқ. Улар ангина, отит билан кўп касалланишади. Онкологик хасталиклар эса кам кузатилади. Борди-ю, учраган тақдирда ҳам, кўпинча ошқозон-ичак йўли саратонига мубтало бўлишади. Саломатлик бобида 4-қон гуруҳи вакилларининг омади чопмаган кўринади. Улар кўпинча инфекцион касалликларга кўп чалинишади ва юрак нуқсони хавфи юқори туради.
Шу ўринда яна бир бор ёдга соламиз: соғликда муаммо келиб чиққанда ўзбошимчалик билан даволанманг. Энг аввало, шифокорга мурожаат этинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter