Қирғизистон банклари бирин-кетин Россиядан пул ўтказмаларини тўхтатмоқда
Аксарият акциялари Қирғизистон Молия вазирлигига тегишли бўлган «Керемет» банки Россия банклари орқали пул ўтказмаларини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда банк сайтида маълум қилинди.
«Россиянинг Сбербанк, МТС Банк, Тбанк (Тинкофф) банклари ва Россия Федерациясининг миллий тўлов тизимининг оператори НСПК АЖ мобил иловалари орқали ҳар икки йўналишда пул ўтказмалари номаълум муддатга тўхтатилди», дейилади хабарда.
Шу билан бирга, банк ўтказмаларини халқаро пул ўтказмалари тизимлари: Золотая Корона, Astrasend, Western Union, Unistream ва Ria орқали амалга ошириш мумкинлигини таъкидлайди.
Бир кун аввал Қирғизистоннинг MB Bank'и ҳам Россия банклари орқали пул ўтказмалари тўхтатилганини эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter