Қирғизистон жанубида тўрт киши газдан заҳарланиб вафот этди
Қирғизистон жанубида Сулукта шаҳри яқинидаги кўмир конида тўрт киши газдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда чоршанба куни республика фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар берган.
«23 июнь куни кўмир конида газ чиқа бошлаган. Натижада тўрт киши — учта эркак ва битта аёл ҳалок бўлди», — деди матбуот хизмати вакили.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, воқеа жойига етиб келган қутқарув гуруҳи кондан тўрт нафар кончининг мурдасини олиб чиқишган ва Сулукта шаҳридаги моргга етказишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter