Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда депутатлар Конституциянинг янги лойиҳасидан норози

Қирғизистонда депутатлар Конституциянинг янги лойиҳасидан норози

Қирғизистон парламентида асосий қонунни муҳокама қилиш давом этмоқда. Куни кеча ушбу лойиҳа Жўқорғи Кенгеснинг тегишли қўмитаси томонидан маъқулланган.

Кўплаб депутатлар лойиҳа муаллифларининг исмларини эълон қилишни сўрашмоқда.  Уларнинг сўзларига кўра, уларнинг номлари на электрон, на қоғоз ҳужжатларда кўрсатилмаган. Ҳозирги вақтда 10 нафар депутат янги конститутциядан норози эканлигини билдирган.

Депутатлар сўзларига кўра, конституциянинг янги таҳрири президент ваколатларини кучайтиради.  Бош вазир ваколатлари президентга нисбатан анча кам этиб кўрсатилган бўлиб, ҳукуматни президент маъмурияти раҳбари бошқариши ва президент ижро этувчи ҳокимият учун жавобгар эканлиги таъкидланган.

Парламент спикери Талант Мамитов Конституция лойиҳасини муҳокама қилмасликка, балки референдум кунини белгилашга чақирган. Референдумни 11 апрелда ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг