Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда ҳайдовчилар «Абу Сахий» офисини давлатга ўтказишни талаб қилишмоқда

Қирғизистонда ҳайдовчилар «Абу Сахий» офисини давлатга ўтказишни талаб қилишмоқда

Фото: «Kloop.kg»

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 8 октябрь куни 100дан ортиқ юк ташувчи машиналар ҳайдовчилари Қорасув туманида жойлашган «Абу Сахий» офиси олдига йиғилишган.

«Kloop.asia» нашрининг ёзишича, улар мазкур ишхонани давлатга ўтказишни талаб қилишмоқда. Ҳайдовчилар бунинг сабабини компаниянинг Қирғизистонда рўйхатга олинган автомашиналари уларнинг «нонини тортиб олгани билан» изоҳлашган.

Юк ташувчиларнинг «Ҳайдовчи» жамияти раиси Надир Токторовнинг айтишича, мазкур компания ўн йилдан бери юк ташиш тармоғини монополия қилиб олган.

Маълум қилинишича, «Абу Сахий» компаниясининг 600 юк ташувчи машинаси турли товарларни Хитойнинг Шинжон Уйғур автоном туманидан Қирғизистоннинг чегараси орқали ўтиб, Тошкентга ва бошқа ҳудудларга етказиб бериш билан шуғулланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг