Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда қиморхона қонунийлаштирилди

Қирғизистонда қиморхона қонунийлаштирилди

Қирғизистон президенти қиморхоналарга (казино) рухсат бериш ҳақидаги қонунларга имзо чеккан. Бу ҳақда қирғиз нашрлари хабар тарқатган.

Садир Жапаров «Ўйинлар фаолияти тўғрисида» ва «Ўйинлар фаолияти масалалари бўйича қонунчиликка бир қатор ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонунларни имзолаган.

Мазкур қонуннинг мақсади инвестицияларни жалб этган ҳолда давлат бюджетига қўшимча захиралар олиб келишдан иборат. Бироқ қиморхоналарга маҳаллий фуқароларнинг кириши тақиқланади.

Қонунга кўра, ўйинлар фаолияти субьектлари юридик шахслар, шу жумладан, хорижликлар ҳам бўлиши мумкин. Улар қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишса бўлгани.

Қиморхоналар болалар боғчаси, мактаблар, ОТМ ва бошқа ўқув бинолари, тиббий ва маданий марказлар, шунингдек, турар жой биноларида жойлаштирилиши мумкин эмас.

Битта ўйин столи учун базавий ставка 2022 йилда 750 минг сом, 2023 йилдан 1 млн. сом, 2024 йилдан эса 1 млн. 250 минг сом этиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида ҳам ана шундай қиморхона очиш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинганди. Аммо ҳозирча бу фақат лойиҳалигича қолиб кетмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг